Баҳром Ҳакимов: Мухлисларга раҳмат

хабарингиз бор бугун Б Про-лиганинг илк турида «Турон» ўз майдонида «Локомотив-БФК»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг «Турон» жамоаси устози Баҳром Ҳакимов ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун муросасиз ўйин гувоҳи бўлдик. Мавсум боши бўлганлиги сабабли футболчиларда ҳаяжон ва босим сезилди. Шунинг учун сал ўйинимизда тартибсизлик сезилди. Шогирдларим кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди. Мен ўйиндан эмас натижадан қониқдим. Мени энг ҳайрон қолдирган жиҳат стадионнинг мухлислар билан тўлиши бўлди. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлашлари жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди, уларга алоҳида рахмат айтаман. Кейинги турда «Раш-Милк» билан бўладиган баҳсга жиддий таёрланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Абдулазиз Абдувоҳидов сухбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!