Бангконкдан хушхабар!

  • 2 июнь, 2024, 13:10
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Боксчи қизларимиз Олимпиадага йўлланмалар сонини биттага кўпайтиришди. 

Tecno

Таиланд пойтахти Банконк шаҳрида бокс бўйича Париж 2024 Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи лицензион турнир якуний босқичи кириб бормоқда. Қувонарлиси бугунги баҳсларда - 66 кг вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова  Париж олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди. Бу аёллар боксидаги 4-йўлланмамиз бўлиб турибди.  Ҳамюртимиз чорак-финал  баҳсида сербиялик Кристина Кулуховага қарши рингга кўтарилиб йирик 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу билан у 4йилликнинг энг муҳим мусобақасига ва мусобақа ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Аёллар боксдаги олимпиада йўлланмаси эгалари тўлиқ таркиб: (ҳозирча)

1.Нигина Ўктамова 
2.Сабина Бобоқулова
3.Ситора Турдибекова
4.Навбаҳор Ҳамидова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!