"Барса" 100 миллион евролик вундеркиндни кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасида мавсум кашфиёти бўлган "Борнмут" клуби ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи яқин вақтларда Ла Лигага йўл олиши мумкин. 

19 ёшли француз футболчисига "Барселона" жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида журналист Адриан Санчес ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар ёш истеъдодни қўлга киритиш учун аниқ қадамлар қўя бошлаган. "Борнмут" эса ўзининг ёрқин юлдузи учун 100 миллион евро атрофида тўлов талаб қилмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Крупи номини "ПСЖ" ва "Бавария" клублари билан ҳам боғлаган эди. Бу жамоалар ҳам иқтидорли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш учун "Барселона" билан рақобат қилишга тайёр экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!