"Барса" асосий ҳимоячисини трансферга қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» янги мавсум олдидан клуб бошқарувида юзага келган молиявий бўшлиқни тўлдириш учун асосий таркиб ўйинчиларидан бирини сотишига тўғри келмоқда. 

Ана шу сабабли «Барселона»нинг франциялик ҳимоячиси Жюль Кунде жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Марк Брюс хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар тажрибали футболчини трансфер рўйхатига киритди. Клуб Кундени сотиш орқали тахминан 55 миллион фунт атрофида даромад олишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Кундени 2022 йилдаёқ олишга уринган, аммо ўша пайтда футболчи «Барселона»ни танлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!