Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" ичидан янги махфий маълумот пайдо бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Жамоани бир ўйинчи қўлга оляпти

Жамоада янги етакчи пайдо бўлдими? Ҳозир мана шу савол кенг муҳокама қилинмоқда. Чунки Каталониянинг машҳур «Барселона» клубида янги етакчи шаклланаётгани айтилмоқда. 

Ёзда жамоага қўшилган Энтони Гордон «Барселона» ичида тобора катта нуфуз қозонмоқда. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Англиялик футболчи Ла Лига муҳитига тез мослашди. У мухлислар орасида аллақачон севимли ўйинчига айланди, энди эса жамоа ичида ҳам ҳурмат қозона бошлади.

- Гордон кийиниш хонасини забт этмоқда! Энтони «Барселона»га жуда яхши мослашди. Унинг номини баланд овозда қичқираётганлар энди фақат трибуналардагилар эмас — бу кайфият жамоа ичига ҳам кириб келди.

Гордон ўзининг камтарона муносабати ва касбга сидқидилдан ёндашуви туфайли жамоага осон киришиб кетди. Тил тўсиғи ҳали ҳам маълум даражада қийинчилик туғдирмоқда, аммо у бу йўналишда жиддий ишлаяпти. Қолаверса, у фақат испан тили билан чекланиб қолмаяпти: каталан тили ҳақида ҳам кўпроқ билиш истагини билдирган, - деб ёзди Sport.es нашри.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ