Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" машҳур ҳужумчини Саудиядан Европага қайтаради

Унга имкон берилади

Манбаларга кўра, «Барселона» спорт бўлими мутасаддилари Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳужумчиси Дарвин Нуньес номзодини ўрганмоқда.

Уругвайлик форвард каталонияликлар учун асосий номзод эмас, захира варианти сифатида кўрилмоқда. Шу билан бирга, «Барселона» Нуньесни эркин агент сифатида олиш имконига эга эмас — «Ал-Ҳилол» раҳбариятининг машҳур  футболчи билан шартномани бир томонлама бекор қилиш нияти йўқ.

Шу боис, ҳозирча энг реал сценарий сифатида ижара варианти кўриб чиқилмоқда.

Дарвин Нуньес «Ал-Ҳилол» сафида жами 24 ўйин ўтказган. Ушбу баҳсларда у тўққизта гол урди ва бешта голли узатма муаллифига айланди. Ҳужумчи Саудия клубига «Ливерпуль»дан ўтган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ