Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" янги истеъдодни ушлаб қолди

Энди у кетолмайди

«Барселона» клубининг марказий ярим ҳимоячиси Педро Родригес жамоа билан янги тўрт йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Barça Universal нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, яқин вақт ичида клуб томонидан расмий баёнот эълон қилиниши кутилмоқда. Педро ҳалича «Барселона»нинг асосий жамоаси сафида майдонга тушмаган, ҳозирча иккинчи таркибда ўйнаб келмоқда. Кутилмоқдаки, у навбатдаги «Туделано»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушади.

Янги мавсумда 18 ёшли Педро Родригес учта ўйинда иштирок этди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

«Барселона»нинг асосий жамоаси эса Ла Лига мусобақасида етакчиликни қўлдан бой бермаяпти. Етти турдан сўнг каталонияликлар 21 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи поғонада бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ