"Барса" янги трансферни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

18 ёшли мисрлик ҳужумчи Ҳамза Абдулкарим «Ал-Аҳли» клубидан «Барселона» таркибига тўлиқ шартнома асосида ўтди. Бу ҳақда каталонияликлар клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, «Барселона» Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» жамоаси билан тузилган шартномадаги белгиланган тўлов миқдорини тўлиқ қоплаб, футболчини расман сотиб олди. Миср терма жамоаси аъзоси каталонияликлар билан 2029 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Норасмий маълумотларга кўра, трансфер қиймати тахминан 1,5 миллион еврони ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Абдулкаримни қишки трансфер ойнаси даврида ижара асосида ўз сафига қўшиб олган эди. Февралдан буён ёш ҳужумчи клубнинг ёшлар жамоасида тўп сурмоқда. У чемпионат доирасида ўтказилган тўққиз учрашувда олти бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!