"Барса" 140 миллион евролик супертрансферга қўл урди
Ali Ahmadxo’jayev
Қийин иш
«Барселона» Энцо Фернандесга кўз тикди. Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда.
Бу ҳақда инсайдер Си Филлипс маълумот берган.
Аввалроқ Лондон клуби аргентиналик футболчини сотишга тайёр экани айтилганди. Бироқ «Челси» раҳбарияти унга жуда юқори нарх белгилаган. Энцо Фернандес жамоани камида 140 миллион евро эвазигагина тарк этиши мумкин.
Ярим ҳимоячига фақат «Барселона» эмас, балки «Манчестер Сити» ва «Реал» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.
Энцо Фернандеснинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)