Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" 15 ёшли вундеркинд топди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Янги юлдуз порлайди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Жастин Эйодамен Европа гранди клублари эътиборини ўзига қаратди. Diario Sport нашрининг ёзишича, футболчига «Барселона» ва қатор бошқа жамоалар жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар Эйодаменнинг ўйинини яқиндан кузатиб бормоқда. Унинг жисмоний тайёргарлиги, техникага бой ўйини ва гол уришдаги самарадорлиги «Барселона» скаутларини хайратга солган. Клуб скаутларига ёш футболчининг ривожланишини доимий равишда таҳлил қилиб бориш вазифаси юклатилган.

Хабарда таъкидланишича, Эйодаменга фақат «Барселона» эмас, балки Италиянинг машҳур клублари — «Милан» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳозирча Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталония клуби тўрт турдан сўнг ўз ҳисобини 12 очко билан бойитган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ