"Барса" 50 миллион еврога суперҳужумчи олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" раҳбарияти ПСЖ таркибида тўп сураётган француз ҳужумчиси Брэдли Барколага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Алекс Родригес Санчес тарқатган маълумотларга кўра, каталонияликлар ёзги трансфер ойнаси давомида 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. "Кўк-анорранглилар" Баркола учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда. Футболчига беш йиллик шартнома таклиф қилинган, унга кўра у солиқлар ундирилгунга қадар бир мавсум учун 13 миллион евро маош олиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Брэдли Баркола ПСЖ сафида 2023 йилдан буён ўйнамоқда. Ўтган мавсумда у Франция чемпионатида парижликлар таркибида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва бир бор голли пас берди. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!