“Барса” А Сериянинг машҳур тўпурарини олмоқчи

“Барселона” спорт директори Деку Европа чемпионати қаҳрамонларидан Нико Уильямс трансферини амалга оширишни уддалай олмади.

Таркибини кучайтириш ҳаракатида бўлган каталонияликлар энди “Милан”дан португалиялик тўпурар Рафаэль Леауни олиб келмоқчи.

Mundo Deportivo нашрининг маъдум қилишича, “Барселона” ёзги трансферлар даврида ҳужумкор футболчи олишни мақсад қилган ва бу харид учун 58 миллион евро тайёрлаб қўйди. Бундан ташқари, каталонияликлар ҳамкор клуб билан келишган ҳолда трансферга ўз ўйинчиларидан бирини қўшиб беришга ҳам рози.

Рафаэль Леау “Спортинг” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йили ёзда “Лилль”га кўчиб ўтган. Францияликлар уни бир йил ўйнатиб, икки баравардан кўпроқ сумма – 49,5 миллион еврога “Милан”га сотиб юборган эди.

25 ёшли ҳужумкор футболчига анчадан бери Европанинг қатор грандлари қизиқиш билдириб келяпти. Бироқ миланликларни трансферга кўндириш ҳозирча ҳеч кимга насиб қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
21/08/2024 23:34
Зайибал, битта зато килдилар, хадееб никто ссылкани ташлайвермангларей. Нормальный укиб, билиб йозинглар.