"Барса" Альварес трансферидан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» раҳбарияти «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш ғоясидан деярли воз кечди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто маълум қилди.

Аввалроқ футболчининг ўзи Мадрид клубини тарк этиш истагини билдирган эди.

- Ҳозирча «Барса» трансфер бозорида бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда. Агар қандайдир фавқулодда вазият юз бермаса, Альварес Каталония клубига ўтмайди, — деди Моретто Marca Transfer дастурида.

2025/2026 йилги мавсумда 26 ёшли форвард барча мусобақалар доирасида 49 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. 

Transfermarkt интернет-портал маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати 120 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!