"Барса" Англиядан қимматбаҳо ўйинчи топди
Қиммати зўр бўлади
«Астон Вилла» жамоаси ярим ҳимоячиси Йохан Манзамби «Барселона» скаутлари диққат марказига тушди.
Sport нашри ёзишича, Каталония клуби вакиллари жаҳон чемпионатида ўзини ёрқин намоён этган 21 ёшли футболчи ўйинларини яқиндан кузатмоқда. «Барселона» ёзги трансфер ойнасида иқтидорли ярим ҳимоячини олиб келиш имкониятини ўрганаётгани айтилмоқда.
Бироқ битимнинг асосий тўсиғи – Манзамбининг трансфер нархи бўлиши мумкин: «Астон Вилла» жорий йил июль ойида уни «Фрайбург»дан 60 миллион евро эвазига сотиб олган ва энди табиийки, анча юқори миқдор сўраши кутилмоқда.
Шу боисдан, тахминларга кўра, «Барселона» Манзамби учун курашга фақат ўз таркибидан кимнидир сотиб, жиддий маблағ ишлаб олган тақдирдагина қўшила олади. Швейцария терма жамоаси аъзосига «Бавария» клуби ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.
Изоҳлар (0)