"Барса" Араухога ўринбосар топди
"Бетис" марказий ҳимоячиси Натан Бернардо фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "TNT Sports BR" хабар берди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 25 ёшли футболчини Рональд Араухо ўрнига сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Каталонияликлар аллақачон "Бетис" билан музокараларни бошлаган.
Ўтган мавсумда Натан барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушган ва битта голли узатмани амалга оширган.
Бразилиялик ҳимоячининг "Бетис" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt ҳимоячининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар