"Барса" ашаддий рақиб "Реал" кутаётган ўйинчини трансфер қилмоқчи
Зўр ўйинчилар доим талаш
Испаниянинг машҳур «Барселона» клуби «Брайтон» сафида тўп суриб келаётган 19 ёшли хорват ҳимоячиси Лука Вушкович билан жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, ёш футболчи атрофида рақобат кучли: унга «Бавария» ва «Челси» ҳам даъвогар сифатида қайд этилган. Бир неча кун олдин эса «Реал» ҳам Вушковични ўз сафига қўшиб олиш истагида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.
Шу билан бирга, «Брайтон» ҳозирча ўз футболчисини сотиш ниятида эмас. Вушковичнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжаллангани қайд этилмоқда.
Лука Вушкович 2026 йилда «Гамбург» жамоасидан «Брайтон»га ўтган. Жорий мавсумда у клуб таркибида 12 та ўйин ўтказиб, бир гол урди ва яна бир голли узатма муаллифига айланди.

Изоҳлар (0)