“Барса” базўр олинган Ольмони йўқотиш арафасида

  • 14 сентября, 2024, 14:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” юлдузи Дани Ольмо Испания чемпионатининг иккинчи ярмини ўтказиб юбориш эҳтимоли тобора ошиб бормоқда.

Tecno

Marca нашрининг маълумот беришича, “Барселона” кейинги пайтда молиявий ишларини анча ўнглаб олди ва маошлар фондини бироз бўлса-да, оширишга эришди. Бироқ шунга қарамай, клуб янги ўйинчиларни қайдномага киритиш даражасига етгани йўқ.

Агар вазият тез орада ижобий томонга ўзгармаса, каталонияликлар январда чемпионатнинг иккинчи қисми учун Даниэль Ольмони  қайдномадан ўтказа олмайди.

26 ёшли Ольмо ёзда Каталония клубига кўчиб ўтганди. “Барселона” ўйинчиларидан бири жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани учун Ольмони вақтинчалик рўйхатга киритган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию