"Барса" беш футболчи билан хайрлашади
«Барселона» трансфер ойнаси ёпилгунча бир қатор футболчилар билан хайрлашиши мумкин.
Журналист Хосе Альварес маълумотига кўра, клуб таркибидан Френки де Йонг, Марк Касадо, Эктор Форт, Алехандро Бальде ва Жюль Кунде кетиши эҳтимол қилинмоқда. Уларнинг ҳар бирига бошқа жамоалардан қизиқиш катта, шу боис ёзги трансфер ойнаси якунлангунча жамоасини алмаштириб қолиши мумкин.
Сўнгги пайтларда Френки де Йонг номини «Манчестер Сити» билан боғлашмоқда. Марк Касадо Саудия Арабистони клубларидан таклиф олгани айтилмоқда. Эктор Фортга «Реал Сосьедад» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Алехандро Бальде хизматларига эса «Манчестер Юнайтед» қизиқяпти. Жюль Кунде ҳам Англия Премьер-лигаси клублари диққат марказида турибди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» янги мавсумни Ла Лигада йирик ғалаба билан бошлади. Жамоа «Эльче» устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар