"Барса"да ўйнолмадинг, Манчестерга кел!
Янги имкон берилади
«Палмейрас» жамоаси ҳужумчиси Витор Роке яқин вақтларда Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирида пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, 21 ёшли форвардга энг жиддий қизиқишни «Манчестер Юнайтед» билдирмоқда. Шунингдек, Витор Рокени ўз сафига қўшиб олиш истагида бўлган клублар орасида «Челси», «Тоттенҳэм» ва «Эвертон» ҳам бор.
Европада Роке аввалроқ Каталониянинг «Барселона»си ва Севильянинг «Бетис» жамоалари таркибида майдонга тушган.
Витор ўтган йил бошида «Палмейрас»га кўчиб ўтган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил декабри охиригача мўлжалланган. Бразилиялик футболчининг тахминий трансфер қиймати 38 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар (0)