"Барса"дан бизга ўт, доим майдонда бўласан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш ва истеъдодли фланг ҳимоячиси Алехандро Бальде фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. 

Испаниялик футболчига «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Жорди Хиль хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Ливерпуль» Бальде атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Унга «Барселона»да етарлича ўйин амалиёти берилмаётгани футболчини келажаги ҳақида ўйлашга мажбур қилиши мумкин. 

Шу боис Бальде қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш вариантларини кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

«Ливерпуль» эса, ўз навбатида, бундай трансферни қишдаёқ амалга оширишга қарши эмаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!