Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" Дани Ольмо келажагини ҳал қилди

Флик бир қарорга келди

«Барселона» ўз позициясини аниқ кўрсатди. Испания нашрларининг ёзишича, «Бавария» «Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмони ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда.

Шу билан бирга, манбага кўра, «Барселона» раҳбарияти футболчини жамоани тарк этишга мажбур қилиш ниятида эмас. 

Каталония клуби ҳали ҳам Дани Ольмони бош мураббий Ханс-Дитер Флик режаларида муҳим фигура сифатида кўрмоқда.

Хабар қилинишича, «Барселона» ярим ҳимоячини фақат жуда йирик таклиф келиб тушган тақдирдагина сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Агар бундай таклиф бўлмаса, Дани Ольмо келаси мавсумни ҳам «Барселона» таркибида ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ