Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса", футболчини арзон бер!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Савдо давом этмоқда

«Ливерпуль» раҳбарияти «Барселона»дан ижарага олинган ҳимоячи Рональд Араухони ўз сафига тўлиқ қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Уругвайлик футболчининг сўнгги ўйинлардаги ўйини англиялик клуб раҳбариятини жиддий ўйга солган. Энди «қизиллар» Араухо трансфери бўйича расмий таклиф тайёрлаши мумкин. 

Журналист Льюис Стил маълумотларига кўра, «Ливерпуль» «Барселона» билан футболчини камайтирилган нарх эвазига сотиб олиш юзасидан келишиб олиши эҳтимолдан холи эмас. Эслатиб ўтамиз, шартномада кўрсатилган расмий озод этиш миқдори тахминан 55 миллион еврони ташкил этади.

Рональд Араухо жорий мавсумда Андони Ираола жамоаси сафида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас муаллифи бўлди. Transfermarkt портали марказий ҳимоячи, шунингдек, ўнг қанотда ҳам ўйнай оладиган футболчининг бозор қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ