"Барса" футболчини жамоадан четлатди
Энди у керак эмас
«Барселона» Марк Касадони сотишга тайёр. Манбаларга кўра, «Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо яқин вақт ичида жамоасини ўзгартириши кутиляпти.
Каталония клуби футболчи хизматларига эндиликда эҳтиёж сезмаётгани айтилмоқда. Испаниялик ярим ҳимоячи трансфер рўйхатига қўйилган.
«Барселона» Касадо учун тахминан 40 миллион евро миқдорида тўлов олишни кўзламоқда.
Саудия Арабистони клублари ушбу талабни қондиришга тайёр экани маълум. Бироқ ўйчининг ўзи Европа қитъасини тарк этиш ниятида эмас. Марк Касадо Каталония клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Изоҳлар (0)