Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса"га аргентиналик юлдуз керак

Таркибга жуда мос тушади

«Барселона» қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинесни олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда TEAMtalk нашри.

Нашр маълумотларига кўра, каталонияликлар 28 ёшли аргентиналик футболчининг трансферга чиқиши бўйича аллақачон дастлабки маълумотларни сўраб улгурган. Мартинеснинг ўзи эса «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига ёзда жамоани тарк этишга ёки ундан ҳам эртароқ трансферга рози эканини билдирган.

Ҳимоячининг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» битимни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга. Ушбу бандни ишга тушириш орқали клуб футболчининг келажаги ва унинг трансфер қиймати устидан назоратни сақлаб қолиши мумкин.

«Барселона» ҳозирда чап томонда ўйнайдиган тажрибали марказий ҳимоячи изламоқда. Лисандро Мартинес бу борада «Интер» футболчиси Алессандро Бастонига нисбатан молиявий жиҳатдан анча мақбул вариант сифатида кўрилмоқда. Шу билан бирга, каталонияликларнинг қишки трансферлар бўйича режалари таркибда бўш ўрин пайдо бўлиши ва молиявий имкониятларга, жумладан, Рональд Араухонинг эҳтимолий кетишига ҳам боғлиқ бўлади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ