Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса"га Нидерландиядан нохуш хабар келди

Кутилмаган вазият юзага келди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Нидерландия терма жамоаси йиғинида жароҳат олди. 

Бу ҳақда Голландия терма жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, хавбек ўзида ноқулайлик сезгани учун терма жамоа сафини тарк этиб, қайтадан «Барселона» ихтиёрига йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг яқинда жаҳон чемпионати пайтида олган жиддий жароҳатидан тўлиқ тикланиб, майдонга қайтган эди. 

У каталонияликлар таркибида шунчаки бир нечта ўйин ўтказишга улгурди, холос.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ