"Барса" грандлар талашаётган Торресга нарх белгилади
«Барселона» раҳбарияти ҳужумчи Ферран Торресни у учун тўланган суммадан арзонроқ нархга сотмасликка қарор қилган. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, сўз 55 миллион евро атрофидаги миқдор ҳақида кетмоқда. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Торрес «Барселона»даги ҳолатидан қониқмаётгани ва бошқа жамоага ўтишга тайёр экани ҳақида ёзган эди.
Инсайдерлар маълумотига биноан, ҳужумчига ПСЖ ва Англиянинг бир неча клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга, «Барселона» ҳозирча футболчи бўйича расмий таклифлар олмагани таъкидланмоқда. Каталония клуби бу масалани трансфер ойнаси якунланишини кутиб ўтирмасдан, келаси ҳафта якуний ҳал этишни режалаштирган.

Фикрлар