"Барса" ҳимоячи билан хайрлашади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» жамоасида ҳимоя чизиғида тўп суриб келаётган Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.

Манбага кўра, агар Бальденинг ўйин амалиёти яқин ойларда ошмаса, у январь ойида жамоани вақтинча тарк этиши эҳтимоли катта. 

«Барселона» ҳимоячини ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбариятининг фикрича, бундай қарор футболчига мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, спорт формасини тиклаш ва келаси ёзда унинг келажагига оид якуний қарор қабул қилишга ёрдам беради.

Жорий мавсумда 22 ёшли Бальде Испания чемпионатида фақат битта ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар (гол ёки голли пас) билан ажралиб турмади.

Ёш испаниялик ҳимоячининг «синегранатлилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!