"Барса" ҳимоячи танлади, лекин нархи ёқмаяпти
Қиммат сўрашди
«Барселона» қишки трансфер ойнасида ҳимоя марказини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клубнинг спорт директори Деку асосий мақсад сифатида «Твенте» таркибида тўп суриб келаётган 18 ёшли марказий ҳимоячи Руд Нейстад номини қайд этган. Каталония клуби ёзги трансфер даврида ҳам ёш футболчига даъвогарлик қилган эди.
Sport нашри маълумотларига кўра, «Твенте» Нейстад учун тахминан 20 миллион евро талаб қилмоқда. «Барселона» раҳбарияти бу миқдорни юқори, бозор нархидан ошириб юборилган деб ҳисобламоқда.
Шу билан бирга, футболчининг жорий мавсумдаги ишончли ўйинлари унинг трансфер қиймати ошишига жиддий таъсир кўрсатгани таъкидланмоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари Руд Нейстадни 18 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Жорий мавсумда нидерландиялик ҳимоячи «Твенте» сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар (0)