"Барса" ҳимоячиси январда кетадиган бўляпти
У жамоага керак эмас
Эрик Гарсия қишда жамоасини алмаштириши мумкин. «Барселона» таркибида ҳаракат қилаётган 25 ёшли марказий ҳимоячи Эрик Гарсия учун Европанинг бир қатор топ-клублари кураш олиб бормоқда. Футбол бўйича инсайдер Экрем Конурнинг ёзишича, ҳимоячига Франциянинг «ПСЖ» ва Италиянинг «Интер» жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Эрик Гарсияни Англия премьер-лигаси клублари ҳам кузатиб бормоқда. Жумладан, «Тоттенҳэм», «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» раҳбарияти қишки трансфер ойнасида футболчини қўлга киритиш имкониятини ўрганаётгани айтилмоқда.
«Барселона» ҳимоячини сақлаб қолиш тарафдори, бироқ катта молиявий таклифлар келиб тушса, уларни кўриб чиқишга тайёр.
Каталония клуби Эрик Гарсия учун тахминан 50–55 миллион евро атрофидаги таклифларни муҳокама қилишга рози бўлиши мумкин.
Эрик Гарсия «Барселона»га «Манчестер Сити»дан ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб сафида учта ўйинда майдонга тушди ва ҳали гол ёки голли пас билан ажралиб тура олгани йўқ.

Изоҳлар (0)