"Барса" ишга киришди

"Барселона"нинг ёш иқтидорли футболчиси Ламин Ямал жамоасини ўзгартирмайди. 

"Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, Ламин яқин вақт ичида каталонияликлар билан янги шартнома имзолайди. Футболчининг агенти Хорхе Мендеш музокараларга киришган. 

Томонлар 7 йиллик битим борасида келишувга эришган. Шу билан бирга, яна бир нюанс: футболчи вояга етмагани учун шартномани расман 3 йилга узайтиради ва 2030 йилгача клуб билан оғзаки келишиб олади. 

Қолаверса, "Барса" Ямалнинг товон пулини 1 миллард евро этиб тайинламоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!