“Барса” жуда катта юлдузга “осиляпти”

“Барселона” хўжайинлари жамоанинг ҳужум салоҳиятини оширишни мўлжалламоқда. Todofichajes нашрининг ёзишича, каталонияликларнинг нигоҳи “Интер” тўпурари Лаутаро Мартинесга қаратилган.

Каталония клуби мутасаддилари тез орада музокара бошлашга киришмоқчи. Клуб аргентиналик жаҳон чемпиони учун 90 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилади.

“Барселона” бир неча мавсум аввал ҳам Лаутарони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Ўшанда миланликлар жуда катта сумма сўраган ва Каталонияга боришни истаган Мартинес яна “Интер”да қолганди.

Лаутаро Мартинес ҳозир “Интер”га анча кўникиб қолган ва жамоанинг асосий юлдузи ҳисобланади.  Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзигача даво этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!