Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" керакли ўйинчини "Ливерпуль"дан топди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Трансфер қишга мўлжалланган

«Ливерпуль»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонгга «Барселона»дан жиддий қизиқиш пайдо бўлди.

Нидерландиялик футболчи жорий мавсумни унчалик ишончли бошламади. Мураббий Андони Ираола ҳозирча уни асосий таркибда доимий ўйинчи сифатида кўрмаяпти. Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, Каталония клуби қишки трансфер ойнасида Фримпонгни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

25 ёшли футболчининг ўзи ҳам «Барселона» сафига ўтиш ғоясига ижобий қарайди.

Манбага кўра, «Ливерпуль» Жереми Фримпонгни тахминан 35 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотишга тайёр. Леверкузеннинг «Байер» клубида юлдузга айланган ҳимоячининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ