"Барса" кутилмаган трансфер тайёрлаяпти
Каталонияликлар таклиф тайёрлаб бўлди
«Челси»нинг тезкор вингери Педру Нету фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» нашри хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби Нету трансфери бўйича кутилмаган таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Педру Нету «Челси» таркибида 52 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 10 та голли пас муаллифи бўлди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Изоҳлар (0)