“Барса” кутилмаган трансферни уддалай олмади
Германиялик голкипер Марк-Андре тер Штеген узоқ йиллардан бери “Барселона” дарвозасини барқарор ҳимоя қилиб келмоқда.
Бироқ клуб спорт директори Деку ёзги трансферлар даврида унинг ўрнига бошқа посбон олиб келишга ҳаракат қилгани маълум бўлди.
Деку биринчи рақамни “Манчестер Юнайтед”да ўйнаётган Андре Онанага топширмоқчи бўлган. Бироқ, клубда бу трансферни амалга ошириш учун етарли даражада маблағ топилмади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.
Андре Онана манчестерликлар сафига қўшилганига кўп бўлгани йўқ. Англия гранди уни 2023 йили ёзда трансфер қилган.
28 ёшли Онананинг Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсуми кутилган даражада муваффақиятли чиққани йўқ.
Фикрлар