"Барса" кутилмаганда "Реал"дан кетган футболчини олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Австрия терма жамоаси собиқ етакчи ҳимоячиси Давид Алаба, сўнгги йилларда Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи, фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, ҳозирда эркин агент мақомига эга 34 ёшли Алабага Каталония гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчи билан Мюнхеннинг «Бавария» клубида бирга ишлаган ва ҳимоячининг имкониятларини яхши билади. Шу билан бирга, Алабага фақат каталонияликлар эмас, балки Римнинг «Лацио» ва «Рома» жамоалари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Давид Алаба Мадриднинг «Реал» таркибида Испания чемпионатида бор-йўғи 11 та ўйинда майдонга тушган ва шу баҳсларда бир марта сариқ карточка олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!