“Барса” Левандовски кутмаган қарорга келди

  • 8 сентябрь, 06:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” жамоанинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовски келажаги бўйича якуний қарорга келди.

Tecno

Амалдаги шартнома бўйича польшалик ҳужумчи билан ҳамкорлик жорий мавсум охирида якунланиши керак. Томонлар ўзаро келишган ҳолда битимни яна бир йилга узайтириш имконига эга.

Diario Sport нашрига кўра, каталонияликлар 37 ёшли ҳужумчига янги шартнома таклиф қилмайдиган бўлди. Бунга асосий сабаб сифатида Левандовскининг ёши ўтиб қолгани кўрсатилмоқда.

Бош мураббий Ханс-Дитер Флик келаси мавсумдан асосий ҳужумчи позицияда Ферран Торресни ўйнатмоқчи. Испаниялик форвард ўтган мавсумда Левандовскининг ўринбосари сифатида ўйнаб, ўз олига қўйилган вазифаларни яхши уддалагани айтилмоқда.

Бир неча манбаларнинг ёзишича, 2022 йилдан бери “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Роберт фаолиятининг якуний босқичини Саудия Арабистони чемпионатида ўтказиши эҳтимоли катта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!