“Барса” Левандовски ва Рэшфорд бўйича кутилмаган қарорга келди

  • 5 декабря, 16:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг икки ҳужумчиси – 37 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовски ва 27 ёшли Маркус Рэшфорд келажаги бўйича бир қарорга келди.

Tecno

Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар польшалик форвард билан 30 июнда якунланадиган амалдаги шартномани узайтирмайди.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олинган қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳам Англияга қайтариб юборилади.

Бош мураббий Ханс-Дитер Флик клуб бу икки ҳужумчи ўрнига  ёзги трансферлар ойнаси даврида марказий ҳимоя позициясини кучайтириб беришини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2022 йилнинг ёзидан буён “Барселона”да тўп сурмоқда. Бу давр ичида ҳужумчи барча турнирларда 162 та ўйинда иштирок этиб, 109 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Рэшфорд эса, 18 та ўйинда олтита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию