"Барса" ўйинчилари Флик қоидасидан норози
Мураббий ҳеч нерсани ўзгартирмоқчи эмас
«Барселона» клубида бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг иш услуби барчага ҳам маъқул келмаётгани айтилмоқда.
Жамоадаги айрим футболчилар немис мутахассисининг ўйинлар олдидан албатта меҳмонхонада жамоа билан бирга қолиш мажбурияти ҳақидаги қатъий қоидасидан норозилик билдиришган.
Журналист Хави Эрнандес Наварро тарқатган маълумотга кўра, футболчилар узоқ вақт меҳмонхонада бўлиш ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлашмоқда.
Шунингдек, зич тақвим шароитида бу тартиб уларни оиласидан янада кўпроқ узоқлаштириб қўяётгани қайд этилган.
Шу билан бирга, Ханс-Дитер Флик ўз усулига тўлиқ ишонади ва жорий қилинган тартибдан воз кечишни режалаштираётгани йўқ.
Шанба куни «Барселона» Ла Лига доирасида ўз майдонида «Алавес» жамоасини қабул қилади.

Изоҳлар (0)