"Барса" ўз юлдузини 120 миллион еврога бермаяпти
Бадавлат клублар харидор
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопеснинг Англияда фаолиятини давом эттириш имкониятлари бор. Унга «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония жамоаси учун бу трансфердан тахминан 120 миллион евро ишлаб топиш имконини беради.
Шу билан бирга, манбаларга кўра, «Барселона» бундай йирик таклифга қарамасдан, Лопесни сотиш ниятида эмас. El Nacional нашри хабар беришича, бош мураббий Ханс-Дитер Флик Ферминни жамоа учун муҳим фигура сифатида кўради. Январь ойида унинг кетиши «Барселона»нинг тактик вариантларини жиддий қисқартириб қўяди.
Клуб раҳбарияти Лопесни сақлаб қолиш қарорини қабул қилишда унинг Ламин Ямал билан майдондаги ўзаро тушунувини ҳам инобатга олмоқда.
«Ямал билан ажойиб ўйин ўзаро мувофиқлиги – клуб Лопесни сақлаб қолишга қатъий бел боғлаганининг асосий сабабларидан бири. Қанот ҳужумчиси рақибларни ўзига тортиб олганда, бўш ҳудудларга ўз вақтида ҳаракат қиладиган шериклар зарур. Фермин айнан шундай зоналардан унумли фойдаланишга қодир: у ҳам ўткир пас бера олади, ҳам ҳужумни якунлаш учун қулай позицияга чиқиб олади», – деб ёзади El Nacional.
2026/2027 йилги мавсумда Фермин Лопес 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва жамоадошларига 7 та голли пас йўллади.

Изоҳлар (0)