Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Барса” ўта қиммат трансферга қўл урмоқчи

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 1

Бунга имкон борми?

“Барселона”нинг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа таркибини кучайтириш учун ўз юртидан ўйинчи қидирмоқда.

Каталонияликларга янги плеймейкер керак. Нидерландиялик Френки де Йонг Фликнинг ишончини қозона олгани йўқ. Аввалига “Барселона” мутасаддилари “Бавария”дан жамол Мусиалани олмоқчи эди. 21 ёшли футболчи мюнхенликлар билан келишувни 2030 йилгача узайтирганидан кейин бу мавзу ёпилди.

Энди Флик эътиборини “Байер” етакчиси Флориан Вирцга қаратди. Гарчи 21 ёшли бу ўйинчи 140 миллион еврога баҳоланаётган бўлса-да, “Барселона” президети Жоан Лапорта ва спорт директори  Деку трансфер бўйича иш бошлагани айтилмоқда.

Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатмоқда.

Каталонияликлар Вирц трансферини уддалаш осон бўлмайди. Чунки плеймейкерга “Реал”, “Бавария”, “Манчестер Сити” каби катта клублар ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ