“Барса”: Поезд кетиб бўлди, Нико!

CHERY AUTO

Ўтган ёз “Барселона” таклифини сўнгги паллада рад этиб, “Атлетик” жамоаси билан амалдаги шартномасини ўн йилга узайтирган Нико Уильямснинг фикри ўзгарди.

Tecno

El Nacional нашрига  кўра, энди 23 ёшли футболчи Каталония клуби билан ҳамкорлик қилиш истагини билдиряпти.

Бироқ Каталония клуби раҳбарияти Нико Уильямс борасида қатъий позицияга эга ва у билан ҳамкорлик қилмаслик бўйича якуний қарорга келиб бўлган.

Бундан ташқари, клуб раҳбарияти футболчининг жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар бор, деб ҳисобламоқда. Чунки унинг жорий чемпионатдаги статистикаси ўтган мавсумга нисбатан сезиларли даражада ёмонлашган.

Бу мавсумда бильбаоликлар етакчиси 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали Нико Уильямснинг қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!