"Барса" ПСЖдан терма жамоа ўйинчисини олади
Катта сумма сарфлаш керак
Франциянинг ПСЖ клуби ва Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси Вильян Пачо Испания Ла Лигасининг етакчи жамоаларидан бирига ўтиш имкониятига эга. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Маълумотларга кўра, 25 ёшли эквадорлик футболчига Каталониянинг «Барселона» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Блауграна» қишки трансфер ойнасида Пачони ўз сафига қўшиб олиш учун расмий ҳаракат бошлашни режалаштираётгани айтилмоқда. Ҳимоячига даъвогарлар орасида Лондоннинг «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам бор.
Пачо 2024 йил августидан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил июни охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати тахминан 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Изоҳлар (0)