Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" қишки трансфер устида иш бошлади

Таркиб кучайиши керак

«Барселона» қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Sport нашрининг ёзишича, клуб чап оёқли, марказий ҳимоячи позициясида ўйнайдиган футболчи излашга киришган.

Каталония клуби учун энг мақбул вариант – футболчини аввал ижарага олиб, кейин сотиб олиш ҳуқуқи билан шартнома тузиш. Шу билан бирга, эркин агент мақомида бўлган футболчилар номзодлари ҳам кўриб чиқилади. Тўлиқ трансфер амалга оширилиши учун эса «Барселона» ўз таркибидан камида бир футболчини сотишига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, молиявий чекловлар туфайли клуб қимматбаҳо трансфер ёки юқори маош талаб қиладиган футболчини олиш имкониятига деярли эга эмас.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Барса» январь ойида Алехандро Бальде ва Жюль Кунде билан хайрлашишга тайёр экани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Уларнинг сотилиши орқали тушадиган маблағ жамоа таркибини кучайтиришга йўналтирилиши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ