"Барса" раҳбарияти "Реал" тарбиялаган юлдузга харидор
Бу ўйинчининг харидори кўп
Италиянинг «Комо» жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи Нико Пас «Барселона» скаутлари эътиборини тортди. Бу ҳақда журналист Франсуа Гальярдо хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар аргентиналик футболчини 2027 йил ёзида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
«Барселона» раҳбарияти Нико Паснинг жорий мавсумдаги ўйинлари, шунингдек, ўтган йилги чиқишларидан жиддий таассурот олган.
Эслатиб ўтамиз, Нико Пас «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадрид клуби футболчини келаси ёзда 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган.

Изоҳлар (0)