
“Барса” сардори Роналдунинг ишини такрорлади
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида “Барселона” ўз майдонида “Бавария” футболчиларини қабул қилди. Ўйин мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Каталонияликлар сардори Рафинья учрашув қаҳрамони бўлди. Ҳужумкор футболчи мюнхенликлар дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, ғалабани таъминлади.
Шу тариқа, Рафинья Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Бавария” дарвозасига учтадан тўп киритган уч нафар футболчи қаторига қўшилди.
Рафиньядан олдин бу ишни Криштиану Роналду, Серхио Агуэро ва Рой Макаай уддалаган эди.
Бразилиялик легионер жорий мавсумда “Барселона” учун барча турнирларда 13 та учрашув ўтказиб, тўққизта гол ва саккизта ассист муаллифи бўлди.
Comments