
“Барса” Шомуродовнинг шеригини сўраяпти
“Барселона” жорий мавсумдан кейин ёзги трансферлар вақтида таркибини кучайтириш масаласини кўриб чиқади.
Ҳужум чизиғига мўлжалланаётган футболчилар рўйхатига “Рома”да ўйнаётган Матиас Суле ҳам бор. Яқинда бу футболчи ўзбекистонлик легионер Элдор Шомуродов билан ҳамкорликда “Парма”га қарши ишончли ўйин намойиш қилиб, учрашув қаҳрамонига айланганди.
Аргентина терма жамоасига номзод бўлган 21 ёшли Суле аслида “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади ва римликлар уни ёзда 25 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди.
Римдаги ўйинлари билан Суле бир неча гранд клублар эътиборига тушди. Манбаларга кўра, “Рома” раҳбарияти бу ўйинчининг қимматроқ сумма эвазига бошқа клубга ўтишига қаршилик қилмайди.
Трансфер бўйича экспертлар “Барселона”да Матиас Сулени ўз таркибига қўшиб олиш учун яхши имконият бор эканини таъкидламоқда.
Фикрлар