"Барса": Шу ҳимоячини қанча бўлса ҳам оламиз!
«Барселона» 2027 йилда янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Каталония клуби режалари ҳақида El Nacional нашри ёзди. Манбага кўра, жамоа трансфер рўйхатига яна бир бор «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини қайтарган.
Маълумотларга кўра, Бастонининг ўзи ҳам жамоани ўзгартириш ва «Камп Ноу»да тўп суриш ғоясига ёмон қарамаяпти. Бироқ бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди: «Барселона» учун унинг нархи тахминан 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Шунингдек, яқинда Алессандро Бастони Италия терма жамоаси сафида ўзини кўрсатди. У Лига миллатлари доирасида Францияга қарши сафар ўйинида гол урди. Беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Бастонининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Шу боис, уни қўлга киритиш учун харидор клуб катта миқдорда маблағ таклиф этишига тўғри келади.

Фикрлар