Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" суперклуб билан ўйинчи алмашмоқчи

Бир уринишда икки жамоа муаммоси ҳал бўлади

«Барселона» ва «Ювентус» қишки трансфер ойнасида футболчиларни алмашиш бўйича келишув устида иш олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар ўзининг ёш ҳимоячиси Алехандро Бальдени туринликлар ихтиёрига беришга тайёр. Ўрнига каталонияликлар «Ювентус» таркибидаги Андреа Камбьязони қўлга киритишни режалаштирмоқда. 

Бундай алмашинув амалга ошса, битимни мувозанатлаштириш учун клублардан бири томонидан қўшимча тўлов амалга оширилиши эҳтимолдан холи эмас.

Таъкидланишича, Бальде яқинлашиб келаётган қишда «Барселона»ни тарк этиш фикрида қатъий. Камбьязо эса карьерасини давом эттириш учун бир неча вариантга эга, шу билан бирга «Ювентус» айнан «Барселона» билан келишувни амалга оширишни устувор йўналиш сифатида кўрмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ