"Барса" супертўпурарни кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. El Nacional нашрининг ёзишича, каталонияликлар «Бавария» форварди Ҳарри Кейн, «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Серу Гирасси, «Атлетико Мадрид» футболчиси Александр Сёрлот ва «Борнмут» сафида тўп сураётган Эли-Жуниор Крупига қизиқиш билдирган. 

Уларнинг барчаси «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Альваресга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Ҳарри Кейн «Бавария» билан шартномасини 2029 йилгача узайтиришга яқин экани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Маълумотларга кўра, у Мюнхен клубида бир мавсум учун 25 миллион евро маош олмоқда.

Ҳарри Кейн «Тоттенхэм» таркибидан «Бавария»га ўтган эди. У немис гранди сафида 147 ўйинда майдонга тушиб, 146 та гол урди ва 33 марта голли пас берди. Шу тариқа, у жамоанинг асосий гол машинасига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!