“Барса” уч ҳимоячи танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” таркибини кучайтириш мақсадида айни пайтда уч нафар марказий ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар чап оёқда ўйнайдиган футболчиларни кузатмоқда.

Бу ҳақда Sport.es сайти хабар берди.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар қизиқиш билдираётган энг машҳур футболчи Бильбаонинг “Атлетик” клубида ўйнаётган Эмерик Лапортдир. У 2026 йилги жаҳон чемпионатида Пау Кубарси билан ҳимоя марказида жуфтликни ташкил қилган.

Шунингдек, Каталония клуби “Лейпциг” футболчиси Кастелло Люкебани ҳам кузатмоқда. Унинг шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган, аммо “буқалар”  23 ёшли футболчини бундан камроқ суммага сотиши мумкин.

“Барселона” скаутлари “Бетис” ҳимоячиси Натаннинг ўсишини ҳам эътибордан қочирмаяпти. Унинг товон пули ҳам 80 миллион еврони ташкил қилади, аммо уни арзонроқ нархга олиш имкони бор.

Аввалроқ Натаннинг агенти “кўк-анорранглилар” томонидан қизиқиш борлигини маълум қилган ва музокарага тайёр эканини билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!